Shanba, 04.05.2024, 10.54

Приветствую Вас Mexmon | RSS

Главная » 2012 » Yanvar » 16 » ХИТОЙ: АЙФОН УЧУН ЖАНЖАЛ
16.08
ХИТОЙ: АЙФОН УЧУН ЖАНЖАЛ

Хитой пойтахтидаги Apple дўкони олдида янги маҳсулот – iPhone4Sни сотиб олишни истовчилар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетганидан раҳбарият харидорларни ичкарига қўймасликка қарор қилди.
Бундан жаҳли чиққан хитойликлар аввалига «Эшикни очинглар, ёлғончилар!» деб бақиришди, кейин эса дўконни тухумбўрон қилишди. Ҳодисага полиция аралашишига тўғри келди. Савдо маркази олдида майдонни тозалаш учун эса уч соат керак бўлди. Харидорларнинг ғазабини тушунса бўлади, чунки улар кечқурунданоқ навбатга туришганди.
Appleнинг маълим қилишича, дўкон ходимлари ва харидорларнинг хавфсизлиги кўзда тутилиб, Пекиндаги дўкон очилмайди. Бундан ташқари, компаниянинг пойтахтдаги бошқа ва Шанхайдаги офислари ҳам ёпилган. Энди Хитойнинг икки йирик шаҳридаги харидорлар янги айфонни фақатгина интернет-дўконлардан сотиб олишлари мумкин.
manba:7x7.uz
Прикрепления: rasm 1
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 771 | Добавил: parlament | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]